Судлар фаолияти рақамлаштирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори соҳага ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилишда муҳим қадам бўлди.

Ҳар бир ислоҳот ўз сабаби, мақсади, натижаси ва ўзига яраша таъсирига эга бўлади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини кейинги босқичга кўтарди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Янги тартиб мамлакатимиз судлари фаолиятига ривожланган давлатларда шаклланган инновацион иш юритиш тартиб ва воситаларини жорий қилишни назарда тутмоқда. Шу ўринда бир жиҳатга ҳам эътибор қаратиш ўринли. Яъни, Ўзбекистон одил судловни амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича Осиё давлатлари орасида Сингапур, Корея Республикаси, Япония давлатларидан кейин тўртинчи ўринда боряпти. Бу албатта, амалиётга жорий этилган янгича тартиб-таомиллар мевасидир.

Олайлик, суд қарорига кўра бюджетга маблағларни ундириш учун ижро варақаси қарздор турган жойдаги давлат ижрочисига суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан беш кун ичида электрон шаклда юборилади.

Аммо бошқа ташкилотлар, ҳатто бошқа судлар билан олиб бориладиган ўзаро ахборот алмашинувлари ҳозирча почта хизмати орқали амалга ошириляпти. Президент қарори билан ушбу тизим тўлиқ электрон шаклга ўтиши кутилаётир.

Халқаро тажрибага назар ташласак, мамлакатимиз бу борада Европа давлатларининг илғор услубларини ўзлаштираётганининг гувоҳи бўламиз. Эстония давлатини олайлик. Ушбу мамлакатда суд мажлислари аудио ёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб борилади ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантирилади. “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорига кўра, ушбу тажрибанинг Ўзбекистон судларида жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Мамаюсуф ШЕРЙИГИТОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM