Жавобгар ота қамоқ жазосига ҳукм қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Й.Собировдан ундирувчи Д.Мухторованинг фойдасига икки нафар фарзандини моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздор Й.Собировнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилди. Аммо унинг номида мол-мулклар аниқланмади. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота бир неча марта огоҳлантирилишига қарамай, фарзандлари олдидаги мужбуриятни ихтиёрий бажармади. Натижада, умумий қарз миқдори 5 миллион 868 минг сўмга етган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисми билан Жомбой туман маъмурий судига юборилди. Суд ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM