“Аёллар дафтари” ва “ Ёшлар дафтари” юритилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

(Янги тизим, тартиб ва ёндошув)

Давлатимиз раҳбари томонидан 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу орқали кичик бизнесни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

– Бу ишларни тизимли равишда амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган “Темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисини йўқотган хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхат шакллантиришимиз зарур, – деди Президент. – Ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳим. Давлат ва жамоат ташкилотлари, махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар иттифоқи, маҳалла фуқаролар йиғини, умуман барча даражадаги раҳбарлар бу борада ўз вазифаларига маъсулият билан ёндошишлари лозим.

Туманимизда топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан дастлабки ишлар бошланди.

 Биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғинларида ишсиз, боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар ва ёлғиз оналар “Аёллар дафтари”га қайд этиляпти. Келгусида уларнинг ҳар бири билан алоҳида ишланади.

Бу янги тизим бўлиб, унда ишсиз, камбағал, боқувчиси йўқ хотин-қизлар, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган аёллар, нотинч оилалар билан амалга оширилиши зарур ишлар қайд этиб борилади. Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликка йўналтирилган имтиёзли кредитлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Жорий йилнинг 29 август куни 1-сектор штабида ташкил этилган давра суҳбатида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокома этилди. Биринчи даражадаги вазифалар белгилаб олинди.

Ҳафиза ЎСАРОВА.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM