Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига моддий ёрдам ажратилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пандемия даврида хайрия ишларини давом эттириш мақсадида “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. 2020 йил 26 август куни эълон қилинган ҳужжатга кўра, сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилади.

Яъни, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ҳамда ногиронлиги бўлган болалар. Бунда 16 ёшга тўлмаган фуқароларгина бир марталик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Моддий ёрдам миқдори ҳар бир бола учун 500 минг сўмни ташкил этади.

Маблағлар туман ҳокимлиги, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, молия бўлими, тижорат банклари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан манзилли етказиб берилади.

Элёр АТАБОЕВ,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM