Иван Петрович "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак-нишони билан тақдирланди
Mon, 17/05/2021 - 19:18Ўз вақтида жаҳон ва халқаро мусобақалар ғолиби, Осиё чемпиони бўлган спорт фахрийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда спорт фахрийлари кенгаши раиси маслаҳатчиси Игорь Барабан, вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев, сенатор Фармон Тошев қатнашди. Вилоятимиз спорти тарихига тўхталиб, эришилган ютуқлар, бой берилган имкониятлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.