"Булунғур"да чўмилиш тақиқланади
Thu, 27/05/2021 - 07:24Гўдаклар, вояга етмаган болаларни қаровсиз қолдириш нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши бор гап. Яқинда Самарқанд шаҳрида 5 ёшли болакайнинг кўп қаватли уй деразасига чиққани, фақат бахтли тасодиф билан фалокатнинг олди олингани оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Ёки ўтган йили ота-онасининг назоратисиз белгиланмаган ҳавзада чўмилган сирдарёлик ака-укалар фожиасини олайлик. Афсуски, бу каби кўнгилсизликлар юртимизда тез-тез содир бўлмоқда.