"Жамият", "Зарафшон", "Ёшлар олами"
Fri, 04/06/2021 - 17:04Босма нашрлар биз ҳақимизда нималар ёзмоқда?
Жомбой туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Босма нашрлар биз ҳақимизда нималар ёзмоқда?
Туман кенгаши депутати Нодир Тўраев Қудуқли маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди. “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсад қилинди.
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида тасаввур ва дунёқарашини шакллантириш мақсадида "Ватан тақдири менинг тақдиримда" семинар-тренинги ўтказилди. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда прокуратура, адлия, мудофаа, ички ишлар органларидан вакиллар қатнашди. Жомбойлик йигит-қизлар учун соҳа раҳбарлари маҳорат дарслари ўтказишди.
Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган маданият, санъат, спорт тадбирлари давом этмоқда.
Тадбирда аппарат ходимлари иштирокида ижро интизоми, қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати муҳокама этилди.