Бугун туманимизда ёғингарчилик кузатилиб, қисқа муддат дўл ёғиб ўтди. Бундай ноқулай об-ҳаво шароити айниқса, қишлоқ хўжалиги ходимларини ташвишга солиши шубҳасиз. Шукурки, табиат ҳодисаси экинларга жиддий зарар етказмади.
Вазият билан бевосита танишиш мақсадида туман ҳокими Қ.Собиров ҳудудларда бўлди. “Усмон Носир”, “Оқолтин”, “Ҳақиқат”, “Ўзбекистон” ММТП дала майдонларида ғалла, мева-сабзавот экинлари етиштирилмоқда. Ёғингарчилик сабаб экин парваришида салбий ҳолат кузатилмагани аниқланди.
Шунингдек, аҳоли томорқаси, иссиқхоналар кўздан кечирилди. Ғалла мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишилди.