insurez
24-01-2024 11:16

Аҳолини рўйхатга олишда таълим хусусиятлари


jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Таълим” атамаси таълимга қаратилган барча институционал, мақсадли ва режалаштирилган алоқа турларини англатади. Кўпгина ҳолларда, гап мактаблар ёки унверситетлар (ёки уларнинг эквивентлари) ҳақида бўлса-да, таълим ушбу муассалардан ташқарида ҳам берилиши мумкин. Халқаро таққослашлар учун мамлакатлар ўзларининг маълумотларини таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (ТХСТ) нинг кўриб чиқилган версиясига мувофиқ ишлаб чиқишлари тавсия этилади.

Таълим даражаси ТХСТ томонидан энг муваффақиятли тугалланган энг юқори таълим дастури асосида ўлчанади, бу одатда тан олинган малакали белгилаш билан тасдиқланади.

10 ёш ва ундан юқори ёшдаги барча шахслар учун таълим даражари ҳақида малумот тўплаш тавсия этилади. Шу билан бирга, халқаро таққослашлар имкониятларини таъминлаш учун 15 ёшдан кичик, 15 ёш ва ундан юқори ёшдаги шахслар , шунингдек, 25 ёшгача, 25 ва ундан юқори ёшдаги шахслар кесимидаги ёшга нисбатан батафсил ажратилмаган кўринишдаги таълим даражаси маълумотларини жадвалларда келтириш тафсия этилади.

Миллий таълим тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тавсия этилган  таърифлар ва таснифлардан муқаррар четга чиқиш рўйхатга олиш материаллари ва/ёки тегишли мега-малумотларда тушунтирилиши керак. Агар миллий мақсадлар учун барча натижаларни мамлакат таълим тизимда қўлланиладиган таълим муассаларининг таърифларига тўлиқ  мос равишда нашр этиш зарур бўлса, миллий фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун ажратиладиган тоифаларни маълумотлардан фойдаланишга имкон берувчи тоифалар билан боғланишга халқаро таққослашларни таъминлаш мақсадида тафсия этилади. Миллий стандарт таснифига мувофиқ         “таълим даражаси” кодлашни ишлаб чиқувчи мамлакатлар ТХСТ нинг сўнги версияси билан мос келадиган  тизимни ишлаб чиқиши мумкин, ёки иккита код тизимини яратиш ёки миллий таснифнинг батафсил гуруҳлари ва ТХСТ ўртасида ўтиш калитларини ишлаб чиқиш орқали.

Шуни тан олиш керакки,муайяан холатларда таълим даражаси тегишли малакани ўзлаштирмасдан ҳам тугатилиши мумкин.  Таълим даражаси ва малакага оид маълумотлар алоҳида- алоҳида тўпланиши ёки бундай фарқни амалга оширишга имкон берадиган тарзда тавсия этилади. Агар маълумотлар алоҳида- алоҳида йиғилмаси ёки фарқланмаса,бу рўйхатга олиш материалларида аниқ тушунтирилиши керак.

Таълим муассасаларига ташриф буюриш ҳар қандай расмий равишда тан олинган таълим муассасалар ёки дастурлари, ҳам давлат, ҳам ҳусусий,ҳар қандай таълим даражосида ташкил этилган тренинглар учун мунтазам равишда ташриф буюришни англатади. Маълум бир мамлакат таълим тизимининг умум эътироф этилган муассасалари ташқарисида маълум бир ҳунармандчиликни тайёрлаш (масалан,фабрикаларда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда тайёргарлик) рўйхатга олиш мақсадида   “таълим муассасаларига қатнаш” деб ҳисобланмайди. Таълим муассасаларига қатнаш тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш пайтига тўғри келиши керак. Агар рўйхатга олиш таълим вақтида амалга оширилса, ахборот таътилдан олдинги даврдаги таълим муассасаларига қатнашларга таалуқли бўлиши керак.

Таълим муассасаларигa қатнаш канцепсияси, одатда, мактаб талими статистикасининг бир қисми бўлган таълимни қамраб олиш канцепсиясининг ўзи эмас, балки қўшимча сифатида хизмат қилади.Қатнаш бу таълим муассасида кунлик иштирок этиш демакдир.Қамров ўқув даврининг бошидан ўқувчининг расмий рўйхатга олишни англатади, масалан, ўқув йили бошидаги ўқувчилар сони.Айрим шахслар таълим муассасасида рўйхатга олиниши мумкин, лекин касаллиги сабабли муассасага қатнамайди. Касбий тайёргарликдан ўтган шахслар расмий равишда мактабда ёки бошқа таълим муассасасида рўйхатга олиниши мумкин.

Таълим муассасаларигa ҳар кунлик қатнашишни аниқлаш кўпроқ бошланғич ва ўрта таълим тизимига хосдир.Шу билан бирга бошқа ҳолатлар ҳам мавжид.Шахс рўйхатдан ўтган ҳолда маълум бир малакага эга бўлиши учун ўқув дастурида фаол иштирок этиши мумкин, аммо, у мунтазам равишда ҳеч қандай муассасага бормайди.Бундай холларга интернет жаҳон тармоғи орқали масофавий таълим дастурлари, сиртқи таълим ва таълим муассасасига тез-тез ташриф  буйурушни талаб қилмайдиган олий таълимнинг айрим турларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Миллий устуворликларга қараб, маълумотлар йиғиш боўланғич ва ўрта таълим тизимининг муассаларига қатнаш билан чекланиши мумкин. Кенгроқ ёндашув билан улар таълимнинг барча даражаларида иштирок этишнинг барча турларини қамраб олиши мумкин ва муайян малакани олиш учун йўналтирилган ўқув дастурларида фаол иштирок этиши ҳақида маълумот тўплаши мумкин. Ҳар бир ҳолатда, ҳар бир иштирок тури ўртасидаги фарқни таъминлаш ва уларни тегишли рўйҳатга олиш  материалларида ва /ёки мета-малумотларда аниқ тушунтириш керак.

Саводхонлик ўқиш ва ёзиш қобиляти сифатида тавсифланади.Ушбу белги рўйхатга олиш дастурига киритилган тақдирда, тўпланган маълумотлар саводли ва савотсиз бўлгантар ўртасидаги фарқни аниқлашга имкон беради. Ўқилаётган нарсанинг маъносини тушинган ҳолда ўқишни биладиган ва кундалик ҳаётидаги воқеалар ҳақида қисқача хулоса ёза оладиган шахс саводли ҳисобланади. Бинобарин, ўқий оладиган ва фақат рақамлар ва ўз номини  ёза оладиган шахслар , шунингдек, ўқишни биладиган, лекин ёзишни билмайдиган, ёки фақат оғзаки ибораларнига ўқий оладиган ва ёзадиган шахслар савотсиз деб ҳисоблаши керак. Саводхонлик амалий маҳоратдир ва идеал газетани тушунган ҳолда ўқиш,хат ёзиш каби оддий топшириқлар ёрдамида ўлчанадиган бўлиши керак.Ўқиш ва ёзиш қобилияти оддий саволлардан фойдаланишга имкон берадиган, шунингдек, таҳлилий салоҳиятини ошириш билан тушунтирилади. Бугунги кунда, савотхонлик нуқтаи назаридан малакаларнинг доимийлиги янада кенг қабул қилинмоқда  ва маълумот йғиш жараёнида саводхонликнинг кенг тоифаларини ажратишга эътибор қаратиш лозим.

Аҳолини рўйхатга олиш доирасида “саводхонлик” асосида маълумотларни тўплаш ва жадвалларни тузиш саводхонлик, таълим муассасаларига қатнаш ва таълим даражаси ўртасидаги боғликликларга асосланмаслиги керак. Шундай ҳоллар ҳам мавжудки, ўқтувчилар қисман саводли бўлганда мактабни тарк этади ва ўқиш ва ёзиш билан мунтазам равишда шуғилланмаса, бу кўникмаларни йўқатади.

Алоҳида шахслар ўқиш ва ёзишни биладиган тиллар саводхонликни аниқлаш учун омил ҳисобланмайди ва рўйхатга олиш варағида ҳисобга олинмаслиги керак.Бироқ, кўп тилли мамлакатларда маълум бир тилда ўқиш ва ёзиш қобилияти ҳақидаги маълумотлар умумий ҳалқ таълими сиёсатини ишлаб чиқиш учун мухум бўлиши мумкин ва шунинг учун, бу масала фойдали қўшимча саволлардан бири бўлиши мумкин.

Жомбой туман статистика бўлими.

Teglar
- -