Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

Туман аҳолиси: 174,9 минг киши. Хонадонлар 31 минг 209 та.

Банд аҳоли: 61,5 минг нафар.

Ишсизлар: 7,9 минг нафар.

Шу жумладан:

- ишсиз аёллар: 2,8 минг нафар;

- ишсиз ёшлар: 3,1 минг нафар;

- хорижга ишга кетганлар: 6,4 минг нафар.

“Темир дафтар”га 670 та оила (оила аъзолари 3 131 нафар), “Ёшлар дафтари”га 28 минг 207 нафар, “Аёллар дафтари”га 24 минг 510 нафар фуқаро киритилган.

2020 йилда 2 179 та янги иш ўрни яратилган.

2021 йилда 2 832 та янги иш ўрни яратилади.

Туманнинг вилоятдаги улуши:

- саноат маҳсулотлари бўйича: 11,4 фоиз;

- хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 2,9 фоиз.

2020 йилда 47 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 472,4 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилган.

Туманда 2021-2022 йилларда қиймати 1011,7 млрд.сўмлик 123 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Натижада 1 459 та иш ўринлари яратилади.

Бугунги кунда мавжуд 1 288 та тадбиркорлик субъектларидан 24 таси фаолият кўрсатмаяпти.

2019-2020 йилларда 1 787 гектар ер ўзлаштирилган. 2021 йилда 400 гектар ер ўзлаштирилади.

2020 йилда ҳудудий корхоналар томонидан 25,1 млн.долларлик экспорт амалга оширилган (2019 йилга нисбатан 120,7 фоизга ошган).

2020 йилда маҳаллий бюджетга 55,3 млрд.сўм (105 фоиз) тушум амалга оширилган.

Туманда 91 минг киши (52 фоиз) ичимлик суви билан таъминланган.

Боғчалар сони 118 та, қамров 76 фоиз.

Маҳаллалар сони 38 та. Шундан, 27 таси “қониқарли”, таси “ўрта” ва таси “қониқарсиз”.

Жомбой туманининг “ўсиш нуқтасимева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, саноат, маиший хизмат ва экотуризмни ривожлантиришда намоён бўлади. 

Туманда 2020 йилда 233 та жиноят содир этилган. та маҳаллада жиноят содир этилмаган, шу билан бирга 11 та маҳаллада жиноятлар сони кўпайган.

2015-2021 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM