2-умумтаълим мактабида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Беш муҳим ташаббус ижроси ҳамда "Ёшлларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастури доирасидаги тадбирда марказий ҳарбий округ хизматчилари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари, Маданият бўлими санъаткорлари иштирок этишди.
Ёшлар фестивалига тусини олган чиқишларда бадиий саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тинчлик, Ватанни улуғлаш мавзуида шеър ва қўшиқлар, жозибадор рақслар ижро этилди.
Мактабнинг "Ёш қутқарувчилари" гуруҳи ҳам томонидан тақдим этилган биринчи тиббий ёрдам кўргазмали машқлари меҳмонлар олқишига сазовор бўлди.
Тадбир доирасида шахмат, шашка, волейбол мусобақалари ташкил этилди.
Дилбар РУСТАМОВА,
2-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси.