“Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Олий Мажлис депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Вафоев туманимизга келди. Журият маҳалласида меҳнат фахрийлари, фаоллар ва фидойи ёшлар иштирокида учрашув ўказилди.
Мулоқот давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш имкониятлари ҳақида сўз борди. Муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар билдирилди.
Депутат шу куннинг ўзида маҳалладаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларини ўрганди. Маҳаллада яшовчи Қамариддин Турдиқулов ва Сирожиддин Мирзаевга субсидия асосида қуриб берилган иссиқхоналар кўздан кечирилди.
Шунингдек, Наймантепа маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд фуқароларнинг турмуш шароити таҳлил қилинди. Уларга рўзғорда асқотадиган маиший техникалар олиб берилди.
Улуғбек Вафоев шу куннинг ўзида Тўққизбой маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Дилоро Худойқулованинг ҳолидан хабар олди. Унга ногиронлик аравачаси ажратилди.