"Зарафшон"да жиноятчилик жиловланиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар "Маҳаллабай" давом этмоқда.

Олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов туманимизда бўлди. Криминоген вазият оғир бўлган "Зарафшон" маҳалласига ташриф давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Бошқарма бошлиғи, сектор раҳбарлари, маҳалла масъуллари, профилактика инспектори ҳамда бир гуруҳ фаоллар билан давра суҳбати ташкил этилди. Профилактика инспекторининг вазиятни барқарорлаштириш учун таклифлари эшитилди. Маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни жиловлаш бўйича алоҳида йўл харитаси ишлаб чиқилиши, ишга кенг жамоатчилик ҳам жалб этилиши белгиланди.

Кун давомида туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор фаолияти ўрганилди. Бошқарма бошлиғи, сектор штаби аъзоларига яратилган шароитлар, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал қилиш, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ишлаш борасидаги тажриба таҳлил қилинди. Секторда юритилаётган ҳужжатлар кўздан кечирилди. Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга ўқитиш йўналишидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича таклифлар берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM