Фуқаронинг маоши тўлаб берилади
Fri, 25/10/2019 - 13:22Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолият бошлаганига яқинда уч йил тўлади. Ўтган қисқа фурсат ичида тизим чин маънода аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг миллий моделига айланди. Туманимиздаги Халқ қабулхонасида ҳам иш аниқ режа асосида ташкил этилган.
Ҳафтанинг пайшанба кунлари туман ҳокими Ҳ.Тўйчиевнинг оммавий қабули ташкил этилаётган. Бугунги қабул давомида ўттиздан ортиқ фуқаро мурожаатлари қабул қилинди.