Ташвиқот қандай бўлиши керак?
Mon, 02/12/2019 - 09:25Яқинда Марказий сайлов комиссияси томонидан депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Унда оммавий ахборот воситалари, босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа материаллар орқали сайловолди ташвиқотини ўтказиш, учрашувлар ташкил этиш тартиби белгиланган.
Қайд этиш жоизки, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан бошланади. Овоз бериш бошланишидан бир кун олдин тўхтатилади. Бунда номзодлар тенг ҳуқуқларга эга бўлиб, уларнинг номидан ишончли вакиллар тайинланиши мумкин.