Янгиликлар

Ҳокимлик мутасаддилари аҳолини эшитди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги мутасаддилари аҳоли мурожаатларини қабул қилди.
Жамиятимизда табиркорларнинг ҳуқуқ-манфаатлари қонун билан ҳимоя қилинади. Жойларда Бош вазир қабулхоналари ҳам ташкил этилган бўлиб, тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммоларига ижобий ечим топишда ушбу тизим муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, тадбир давомида туманимиздаги Бош вазир қабулхонаси вакиллари ҳам таклиф этилди.
Сайёр қабулда коммунал хизмат кўрсатиш, йўл қурилиши, ижтимоий соҳага доир йигирмага яқин фуқаро мурожаатлари қабул қилинди.

Бино тубидан 100 тонна сув олинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Гулистон маҳалласи, Лолазор кўчасида жойлашган 5-кўп қаватли уйнинг коммуникация тормоғи узоқ йиллардан бери носоз ҳолда эди. Натижада, йиғилган оқова сув бинонинг ертўла қисмида тўпланиб қолган.
Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими саъй-ҳаракати билан ички ва ташқи канализация тормоқлари янгиланди. Бино тубидаги 100 тоннадан ортиқ чиқинди сув манбалари олиб ташланди. Тизим марказий канализация тормоғига уланди.

Сайлов жараёнига тайёргарлик қизғин

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда йирик сиёсий жараён – Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлигига сайлов учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Бугун Енгил саноат касб-ҳунар коллежида жойлашган 289-сайлов участкасида намунавий амалий тренинг ўтказилди. Репетицион шаклда ўтказилган тадбирда ҳудуд учун тайинланган тренер А.Тўғизбоев участка комиссияси раиси, ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари, сайловчилар, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар ҳуқуқи, мажбуриятлари ҳақида тушунча берди.
Сайлов жараёнининг намунавий шакли амалий тарзда кўрсатиб берилди. 

Жомбойда келгуси йил “Замонавий мактаб” ташкил этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат умумтаълим мактаблари ҳолатини яхшилаш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги тафовутни қисқартириш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада кенгайтиришни кўзда тутади.

Уларнинг 14 нафарига уй-жой олиш учун имтиёз берилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Афсона базмгоҳида байрам тадбири ўтказилди.
Туманимизда 2500 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Уларнинг ижтимоий турмаш даражасини яхшилаш, саломатлигини тиклаш ҳамиша диққат эътиборимизда. Хусусан, жорий йил ҳисобидан уларнинг 14 нафарига имтиёзли уй-жой учун бошланғич тўловлар ўтказиб берилди. Юзга яқин ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳасса-таёқ каби реабилитацион воситалар ажратилди. Бу каби ишлар бундан кейин ҳам давом эттирилади.

2015-2023 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM