Жомбой туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Баратов Бахтиёр Махсумовичнинг “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида октябрь ойида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи

 

 

         Жомбой тумани давлат солиқ инспексиясига октябрь ойи учун бюджет даромадларига 7 602,4 млн. сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда  8 883,2 млн.сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 117% фоизга
( 1 280,8 млн. сўм ортиғи билан) бажарилди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида ёрдам бериш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

 

“Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида октябрь ойи давомида172 та тадбиркорлик субъекти ўрганилди. Шундан 168 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

 

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 38 та, E-ijara ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш
45 та,E-aktiv ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашиш 49 та, ШХВдан кўчирма бериш 17 та, бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 19 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди. Шунингдек, 9 та тадбиркорлик субъектига онлайн НКМ билан жихозланиш ва 72 та  тадбиркорлик субъектига 2Д сканерлари билан  жихозланишда, фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 8-июндаги
ПҚ-4742-сонли “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди.

 

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Солиқ мобил иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матритсали штрих код (ҚР-код)ли гувоҳнома берилади. 2022-йилнинг октябрь ойида туманда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1 193 нафарни ташкил этди.

 

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида телеграм мессенжеридаhttps://t.me/SoliqMaslahatchilari ва  https://t.me/soliqmaslahatijomboy гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Туман давлат солиқ инспексиясида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар солиқ тўловчиларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Солиқ тўловчилар муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзил орқали бемалол мурожаат қилиши мумкин.

Image_elon: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
2015-2022 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM