Юртимиздаги отахон мактаблардан бири Жомбойда эканини биласизми?
Tue, 21/07/2020 - 18:09Тошкентлик жадид Саттор Жаббор 1931 йилда Субутой таҳаллуси билан ёзган “Куртулуш йўлинда” китоби орқали юзлаб маърифатпарвар бобокалонларимиз номини тарихга муҳрлаган. Эътиборлиси, асарда жомбойлик жадид, муаллим, Ўзбекистондаги илк замонавий мактаб асосчиларидан бири Саид Аҳмадхўжа Сиддиқий тўғрисида ҳам маълумот берилади. Қуйида ушбу парча эътиборингизга ҳавола этилмоқда.