Қарийб юз нафар аёл ишли бўлди
Mon, 12/04/2021 - 16:08Эски Жомбойда замонавий маҳалла маркази барпо этилди. Тадбиркор Мамаюсуф Шодмонов бир неча йил аввал давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳалла биноси ва нуронийлар мажмуаси қуришни бошлаганди. Даставвал, кексалар учун тренажер, МФЙ ва савдо дўконидан иборат бино фойдаланишга топширилган эди. Бунёдкорлик ишлари давом эттирилиб, мини-стадион ва нуронийлар чойхонаси қуриб битказилди.