Янгиликлар

Олти нафар митти юлдузлар аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Камалак юлдузлари" республика болалар ижодиёт фестивалининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов иқтидорли йигит-қизларни аниқлаш, уларга истеъдодини намоён этиш учун имкон бериш, қўллаб-қувватлаш ва маънавий дунёқарашини юксалтириш мақсадида ҳар йили ташкил этилади. Бугунги кунгача юз нафардан ортиқ жомбойлик болажонлар ушбу фестивал сабаб кашф этилган.

Қисқа сатрларда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Зўр" ("Класс") лойиҳаси доирасида вилоятимизга келган россиялик педагог ва методистлар миссиясини якунлади. Улар қарийб ярим йил рус тили фанлари ўқитилишининг сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг малака ва тажрибасини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшди. Бугун меҳмон педагоглар ҳурмат-эҳтиром билан ўз юртларига кузатилди. Жумладан, туманимизда фаолият юритган Р.Муратов ҳам Россияга жўнаб кетди.

Нўшга судья келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят суди раиси ўринбосари З.Аллабоев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди раиси Ж.Файзуллаев Нўш маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатларини қабул қилди. Тадбирда одамларни қийнаб келаётган ҳуқуқий масалаларга ечим изланди. Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чораси кўрилди.

Ҳар бир бола меҳр-эътиборда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни туманимизда юқори савияда нишонланяпти. Ҳаётимиз давомчилари бўлган мурғак қалб эгалари учун маданият ва истироҳат боғида байрам дастури тақдим этилди. “Ҳар бир болага меҳр-эътибор!” шиори билан ўтган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларга байрамона кайфият улашишди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари, боқувчисини йўқотган болаларга совғалар улашилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM