Кўп фарзандли оила ҳолидан хабар олинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлиги ва давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Бешбола маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Ўринбоевлар хонадонида бугун 5 нафар вояга етмаган фарзандлар тарбияланяпти. Оила бошлиғининг сурункали хасталикка чалингани рўзғорга ҳам таъсирини ўтказмай қолмаган. Маҳалла фуқаролар йиғини тавсиясига кўра, ушбу хонадон “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Учрашув давомида туман ҳокими Қ.Собиров оила бошлиғини даволатиш, уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди. Бу борада мутасаддилар бириктирилди. Шунингдек, уларга тикув машинаси ажратилиши белгиланди.

Ушбу маҳаллада яшовчи Г.Ёдгорова ҳам эҳтиёжманд оила сифатида рўйхатга олинган. Таянч-ҳаракат тизимида асоратли хасталикка чалинган ушбу фуқаро учун ногиронлик нафақаси тайинлаш, моддий кўмак ажратиш мақсадга мувофиқ. Бинобарин, оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатиладиган бўлди.

Туманимизда хайрия тадбирлари давом этмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM