117 та хонадон томорқасига сув борди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Экологик партия аъзоси, 13-Наймантепа округидан туман кенгашига сайланган депутат Жамшид Жуманов маҳалла фаоллари билан учрашди.

Тадбир доирасида ҳудуддаги ижтимоий кўмакка мухтож оилаларни қўллаб-қувваташ, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишилди. Бу борада маҳалла маъсуллари айрим хатоликларга йўл қўйгани аниқланди.

Эҳтиёжмад оилаларга ажратилиши керак бўлган ҳомийлик ёрдамлари тўлиқ бажарилмаган. Кам таъминланган оилаларнинг 15 фоизига етарли ёрдам кўрсатилмаган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, депутат аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқди. Натижада, томорқаларга кўпдан бери сув келмаётгани ойдинлашди.

Ж.Жуманов иштирокида ушбу муаммо ижобий ечим топди. Наймантепадаги 117 хонадон томорқадан унумли фойдаланиш имконига эга бўлди.

Тошмамат ҚОБИЛОВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM