Инфратузилма объектларининг 95 фоизи юқори тезликдаги интернет билан таъминланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қишлоқ жойларида ҳам интернет тезлигини яхшилаш мумкинми? Фуқаролардан шу мазмунда кўплаб мурожаатлар бўляпти.
Айтайлик, шу йилнинг июнь ойида катта лойиҳа амалга оширилди. Жомбойнинг чекка ҳудуди – Нўш маҳалласи тезкор интернет ва телефон тармоғига уланди. Олтита қишлоқни глобал тармоққа уловчи HUWAI русумли телефон станцияси ўрнатилди. GPON технологияси асосида ишлайдиган 512 сиғимли бундай линия сифатли алоқани таъминлайди.
Деҳқонобод, Саричашма, Журият, Наймантепа ҳамда Бешбола маҳаллаларида ҳам янги станциялар ўрнатилган эди. ISKRATEL русумли мазкур мослама 128 сиғимга эга бўлиб, асосан таълим муассасалари учун мўлжалланган. 5­, 6­, 18­, 20­, 44­ ва 51­умумтаълим мактабларини ZiyoNET тармоғига улашда жуда қўл келди.
Шу йилнинг сўнгги олти ойи давомида туман ҳудуди бўйлаб 65 километр ер ости ва 14 километр ҳаво линия тортилди. Ушбу оптик толали кабеллар 31 та аҳоли яшаш пунктларини юқори тезликдаги IP­TV ҳамда телефон тармоғи билан таъминлайди.
Жорий йил якунига қадар яна 120 километр масофага оптик толали тармоқ тортилади. Бу тумандаги мавжуд инфратузилма объектларининг 95 фоизини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш имконини беради.

Ёқуб ШАМСИДДИНОВ,
"UzTelecom" туман бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM