Пробация ҳисобида турган шахсларга кўмак берилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида пробация ҳисобида турган шахсларга кўмак кўрсатилмоқда. Ушбу хайрли ишда ички ишлар ходимлари ҳам фаол.

Бундан аввал жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, муаммолари ўрганилган эди. Турмуш шароитини яхшилаш, ишга жойлаштириш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шунингдек, назоратда турган 24 нафар шахснинг хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Албатта, хатосини англаб етиши учун инсонга имкон бериш, ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос қадрият. Бинобарин, шу йилнинг ўтган олти ойи давомида уларнинг 31 нафари муддатидан олдин озод этилди. Жазони ўташ давомида тартибга амал қилиб, ижобий томонга ўзгаргани учун оиласи бағрига қайтди.

Афсуски, халқ ва давлат ишончини суиистеъмол қилиб, жазони ўташдан бўйин товлаган шахслар ҳам учраб турибди. Белгиланган тартибга риоя қилмагани учун ҳисобда турган икки нафар шахснинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилди.

Салимжон ШАВМАНОВ,

туман ички ишлар бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM