Камбағалликда кун кечираётган  оилалар 9,8 фоизга камайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 7-сессияси ўтказилди. Тадбирни 8-Сарой сайлов округидан сайланган депутат Ў.Нажмиддинов олиб борди.

Дастлаб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мажидовнинг ҳисоботи эшитилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида туман бўйича 2170 та ёрдамга муҳтож, камбағал оилалар руйхати шакллантирилган. Ушбу хонадонларда 9845 нафар фуқаро истиқомат қилади. Камбағалликдан чиқариш дастури доирасида олиб борилган сай-ҳаркатлар 214 оиланинг ижтимоий ҳолати яхшиланишига имкон берган. Хусусан, 916 нафар шахслар доимий даромад манбаи билан таъминланган. Жумладан, 234 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 381 нафари ўзини-ўзи банд қилгани расмий ҳисобга олинган. 118 нафари эса мавсумий ва бошқа йўналишларда иш билан банд.

Ҳисобот давомида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг биринчи босқичи муваффақиятли якунлангани, туман бўйича камбағалликда кун кечираётган  оилалар 9,8 фоизга камайгани айтилди.

Сессия ишида жиноят ишлари бўйича туман суди ҳамда адлия бўлимининг ахбороти, маданий мерос ёдгорликлари рўйхатини қайтадан шакллантириш ва юз ёшдан ошган дарахтлар жойлашган ҳудудларни давлат кадастридан ўтказиш, уларга “Давлат табиат ёдгорлиги” мақомини бериш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Тадбир якунида кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM