Шодлик маҳалласида "фавқулодда ҳолат"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизнинг Аҳмаджон Қурбонов, Гулистон ҳамда Шодлик маҳаллаларида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноларида иш қизғин давом этяпти. Бу каби объектларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга тайёр туриш, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Бу борада туман ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг махсус буйруғи ҳам қабул қилинган. Унга кўра, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича тактик ўқув машғулоти ўтказилиши белгиланган.

Ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида “Омад Марат строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилаётган қурилиш объектида ўқув машғулоти ўтказилди.

Тадбир давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган эҳтиёт чоралари кўрилгани, фуқаро муҳофазаси бўйича тузилма ташкил этилгани кўздан кечирилди. Ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларда эвакуация-ҳаракатланиш тизими, тартибига аниқлик киритилди.

Махсус ўқув машғулоти ташкил этилиб, унда вайрона остида қолганларни қутқариш, қидирув ишларини ташкил этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби намойиш этилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM