Ўн биринчи зиё маскани Жомбойда ишга тушди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли. Бу борада, имконияти чекланган шахслар ҳам эътибордан четда эмас. Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қорори билан ҳудудларда кўзи ожизлар учун махсус кутубхоналар ташкил этилиши белгиланганди.

Шундай зиё масканларидан бири бугун туманимизда иш бошлади.

10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган кутубхона брайл ёзувидаги адабиётлар, даврий нашрлар ҳамда мутолаа зали билан таъминланган.

 – Эътиборлиси, соғлом инсонлар учун ҳам хизмат кўрсатамиз, – дейди муассаса директори Икром Тиловов. – Фондимизда 100 дан ортиқ брайл, 180 нусха лотин ва кирилл алифбосидаги китоблар, шунингдек, 20 дан ортиқ аудио адабиётлар мавжуд.

Маълумот ўрнида, вилоятимизда 10 та шундай махсус кутубхоналар мавжуд. Улар сафига қўшилган Жомбойдаги муассаса туман кўзи ожизлар жамияти фаоллари учун ўзаро фикр алмашиш масканига ҳам айланиши шубҳасиз.

Тадбирда вилоят кўзи ожизлар жамияти деректори Қурбоной Юсупова қатнашди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM