Субсидия ажратиш тўхтатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 25 мартда тасдиқланган  “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, фаол ёшлар ва бошқа аҳоли қатламларига ипотекали кредит учун субсидия ажратиш белгиланганди.

Жорий йил учун тасдиқланган манзилли дастурда Жомбой туманида истиқомат қилувчи 32 нафар фуқарога субсидия ажратиш белгиланган бўлиб, 29 май, соат 13:21 ҳолатига 242 та ариза келиб тушди. Ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш бўйича масъул ташкилотларнинг хулосаси комиссия томонидан ўрганиб чиқилганда низом талабларига мос келувчи аризалар сони жорий йил учун ажратилган субсидиялар сонидан ошгани аниқланди.

Низомнинг 45-банди талабларидан келиб чииб, жорий йил учун аризалар қабул қилиниши тўхтатилганини маълум қиламиз.

Жомбой тумани бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш комиссияси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM