Фарзанд олдидаги бурч

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Фарзанд олдидаги бурч

Фарзанд – шубҳасиз, энг улуғ неъмат. Ҳеч бир инсон ўз боласига ёмонлик соғинмаса керак. Ота-онамиз биз учун яшаган. Биз ўзимиздан кейинги авлод учун яшаяпмиз. Бу занжир абадий давом этади. Афсуски, гоҳида билиб-билмай фарзандини бахтсиз қилиб қўйётган ота-оналар ҳам учраб туради. Гап норасмий никоҳ билан турмушга узатилган қизлар ва уларнинг тақдири ҳақида боряпти.

Ўғил фарзандларимизни камситмаган ҳолда айтиш жоизки, қиз бола ота-онага меҳрибонроқ бўлади, кўпроқ суянади. Бу табиат аёл зотини нозик ва назокатли яратганига боғлиқ бўлса, ажаб эмас. Уларни 18-20 йил кўз қорачиғимиздек асраймиз. Вақти келиб, яхши ниятлар билан турмушга узатиш тадоригини кўрамиз. Шу ўринда бир масалани унутмаслик керак.

Қадриятларимизда ота-онага ҳурмат масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бир қаторда, ота-онанинг фарзандлар олдида айрим бурчлари ҳам бор. Булар яхши ном, яхши тарбия ҳамда бўйи етгач, солиҳ(а) инсон билан никоҳ боғлашини таъминлашдир.

Ачинарлиси, шошма-шошарлик билан шу бурчимизни унутиб қўямиз. Бугунги кунда расмий никоҳдан ўтмай қурилган оилалар қатор муаммоларга дуч келаётгани сир эмас. Оиласи ажрим ёқасидаги, ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз қолаётган қизлар тақдири нега бизни ташвишга солмайди?

Хўш, норасмий никоҳ қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Аввало, бўлажак келин-куёв тиббий кўрикдан ўтмайди, қурилаётган оила, туғилажак фарзанд жисмоний соғлом бўлиши хавф остида қолади.

Оила кодекси билан белгиланган фарзанд, эр ва хотиннинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш қийинлашади.

Аслида барчаси ФҲДЁга мурожаат қилиш билан битадиган иш. Шуни унутмайлик.

Зарифа ЮCУПОВА

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM