Ушбу суратда Жомбой тумани, Саричашма маҳалласида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши хотира ёдгорлиги акс этган. Ҳудудни замонавий, янгича кўринишда бўлишини, бу хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшишни истайсизми? Унда қуйидаги танлов сиз учун!
Туман ҳокимлиги архитектура ва дизайн соҳасида иқтидорли ёшлар ўртасида танлов эълон қилади!
Шартлар жуда оддий. Ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, замонавий услуб ва архитектура ечимлари асосида қайта бунёд этиш юзасидан ўз лойиҳангизни бизга йўлланг. Қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:
– Лойиҳа янгича ёндошувлар асосида ишлангани, шу билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимиз кўрсатган жасоратлар билан уйғун бўлиши;
– Креатив фикр ва таклифлар инобатга олинган бўлиши;
– Оддий, ихчам, йирик маблағ талаб этмайдиган, мустаҳкам ва сифатли, яхлит мажмуа жиҳатларининг инобатга олингани.
Умумий ғоя халқ жасорати, қаҳрамонлиги моҳиятидан узоқлашиб кетмаслиги керак.
Танловда 35 ёшгача бўлган барча талабгорлар иштирок этиши мумкин.
Лойиҳа-таклифлари @publitsistbot телеграм манзили орқали қабул қилинади. Қўшимча маълумот учун телефон: +998939432579.