Марвар опа пилладан нишона олди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пилла мавсумига қизғин паллага кирди. Бир неча кундан сўнг касаначиларнинг бир ойлик меҳнати сарҳисоб қилинади. Ҳосил кўтарилгач, юзи ёруғ бўлган пиллакор ўттиз кунлик бедор тунлардан сўнг эркин нафас олади.

“Жомбой ТАП агро пилла” масъулияти чекланган жамиятидан олинган маълумотга кўра, жорий йил туманимизда 4775 қути пилла қурти парваришланмоқда. Мавсум сўнгида 263 тонна кумуш тола олиш мақсад қилинган.

– Шу кунларда ҳашарот сўнгги уйқудан уйғонди, – дейди жамият раиси Ғ.Хўжаев. – Олдинда ғон, йиғим ишлари турибди. Демоқчимизки, вилоятимиздаги бирор хўжалик ҳали пилла ҳосилини олгани йўқ. Аммо Жомбой тумани, Саричашма маҳалласида яшовчи Марвар Бўриева парваришлаган пилла қурти нишона бериб улгурди.

Гап шундаки, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган М.Бўриева кўпдан бери маҳаллий турни кўпайтириш устида изланади. Ўтган йили ҳашаротдан тажриба сифатида уруғ олган экан. Жайдари усул билан инкубациягача олиб келинган ҳашарот кутилмаган натижа берган. Май ойи ўртасидаёқ пилла ўрашга киришибди.

Бугун вилоят ҳокими маслаҳатчиси А.Нурқулов ҳамда туман ҳокими Қ.Собиров пиллакорнинг хонадонида бўлиб, тажриба натижаси билан танишди. Марвар Бўриевага эсдалик совғаси топширилди.

Келгусида ушбу усул кенг миқёсда оммалаштирилиши мумкин.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM