“Youngin SN” вакиллари Жомбойга келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Экспорт салоҳияти нафақат мамлакат, балки маълум бир ҳудуд, вилоят, шаҳар, туман тараққиётида ҳам муҳим ўрин тутади. Юртимизда экспортёр корхоналар учун қатор имтиёзлар яратилгани бежиз эмас. Бу турдаги тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, уларнинг муаммолари билан қизиқиш маҳаллий ҳокимлик органларининг биринчи навбатдаги вазифаси бўлиши керак.

Бугун туман ҳокими Қ.Собироқ инвестиция ва ташқи савдо бўлими мутахассислари иштирокида хорижга маҳсулот етказиб берувчи корхоналар фаолияти билан танишди.

“Filatoff-1868” масъулияти чекланган жамияти асосан, алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 2017 йилдан бери фаолияти юритиб келмоқда. Корхонада 38 нафар ходимлар иш билан банд.

– Карантин сабаб асосий харидорларимиздан талаб пасайди, – дейди М.Неъматов. – Ҳозирда маҳсулотларимизни ташқи бозорга чиқариш учун янги ҳамкор излаяпмиз.

“S-Green Line” корхонаси ҳам яқинда қайта жиҳозланган ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланади. Туркия технологияси асосида суткасига 30 тоннагача ун қадоқлаш имкони мавжуд. Асосан, Афғонистон бозорига экспорт қилиняпти.

Шунингдек, мутасаддилар “Амин инвест интернейшнл”, “Жомбой шароб” корхоналари фаолияти, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан ҳам танишди.

“Амин инвест интернейшнл” қўшма корхонаси фаолияти билан танишиш асносида туманимиз ҳокими тикувчилик цехи ходимлари билан мулоқот қилди.

– Қўлингизда ҳунар борлиги, ўзингиз, оилангиз учун ҳаракат қилаётганингиз бахт аслида, – деди ҳоким. – Кимлардадир шу имконият йўқ. Кимдир ногирон, кимдир эса табиий, иқтисодий шарт-шароитлари ноқулай ҳудудда яшайди. Аммо бизда шу имкон бор. Сизнинг бировнинг қўлига қарамай, ҳалол меҳнат қилаётганингизни қадрлаймиз.

Ташриф давомида туман ҳокими тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш учун тайёрлиги билдирди. Экспорт салоҳиятини оширишда икки томонлама ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

***

Жомбойда ишлаб чиқариш тармоғи ташкил қилиш истагини билдирган “Youngin SN” хорижий корхонаси вакиллари билан музокара ўтказилди. Учрашув давомида туманимизда корейс дуккакли экинлари етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси муҳокама қилинди. Келгусида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM