Фермер ва томорқа хўжаликларидаги вазият қониқарли эмас

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ҳокими Э.Турдимов туманимизда бўлиб, Аҳмаджон Қурбонов ҳамда Алишер Навоий номли муқобил машина-трактор парклари ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоқларига доир мутасаддилар қатнашган тадбирда соҳанинг ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, сўнгги икки йилда жомбойлик фермерлар шартномавий режаларни уддалай олмаётгани кескин танқид қилинди.

– Ачинарлиси, бунга фақат ва фақат дангасалик, ўзибўларчилик, беғамлик сабаб бўляпти. Биргина мисол. Бошқа тумандаги деҳқон бундан оғирроқ шароитда, сувсиз ерни ўзлаштириб, қирда жойлашган 30 гектардан 4,5 миллиард сўм даромад олган. Суғориладиган ерда экин қилаётган жомбойлик фермер нега кўзлаган ҳосилини ололмайди? Чунки ерга меҳр бермаса, ғайрат қилмаса, барака топиш хам хаёл.

Тадбир давомида айрим хўжаликларда агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаётгани, бу келгуси ҳосилга путур етказиши айтилди. Бу борада масъулиятни ошириш, нолойиқ хўжалик раҳбарлари билан тузилган шартномаларни суд тартибида бекор қилиш, ҳақиқий меҳнат қилаётган фермерларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишиб олинди.

***

Жомбой тумани ҳокими Қ.Собиров Нўш ва Тут маҳаллаларида бўлиб, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолати билан танишди.

Мамлакатимизда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, экин экиб, деҳқончилик ишини сифатли ташкил этган оилаларни рағбатлантириш, аксинча, томорқа ерларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатларига оширилган ставкада солиқ солиш билан курашиш қонунчиликда белгиланган.

Тизимни юқори савияда ташкил этиш мақсадида жойларда томорқа хизматлари ҳам тузилди. Аммо ҳануз ўзибўларчилик кайфиятидаги юртдошларимиз борлиги кўнгилни хира қилади.

Ўрганиш давомида бу борада аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ҳам ўтказилмоқда.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM