Қарапчида ўқув-машқи ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Каспий денгизининг жанубий ҳудудларида шаклланган нам ҳаво оқими Туркманистон орқали юртимизга кириб келиши ҳақида аввал хабар қилгандик. Гидрометеорология хизмати вилоят бошқармасининг маълумотига кўра, май ойининг дастлабки кунларида туманимизда ҳам ёғинли об-ҳаво кузатилиши, шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача етиши мумкин.

Жомбой икки географик хослик – Ғўбдин тоғлари ва Зарафшон дарёси оралиғида жойлашган. Шуни ҳисобга олсак, ноқулай об-ҳаво шароитида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи даражали масала экани ойдинлашади.

  Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тавсияси асосида бу борадаги амалий чоралар белгилаб олинди. Муҳандислик техникалари рўйхати шакллантирилиб, шайлиги таъминланди.

Туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими, ИИб ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўқув-машқ тадбири ўтказилди. Қарапчи қишлоғи ҳудудидан ўтган Зарафшон дарёси сатҳида юзага келиши мумкин бўлган тошқин, ушбу ҳолатда ҳаракатланиш тартиби кўрикдан ўтказилди.

Айни пайтда туманимизда табиий офатларнинг олдини олиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилган.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM