Қатқалоққа қарши курашилмаса...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳмаджон Қурбонов номидаги муқобил-машина трактор парки ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди.

Айни пайтда ғўза ниҳоллари ердан бош кўтарди. Ҳамалдан сўнгги ёмғирлар экин тупига зарар етказиб, келгуси ҳосилни хавф остига қўйиши бор гап. Бундай пайтда асл деҳқон қўлига меҳнат қуролларини олиб, ер юмшатишга тушади. Қатқалоқ ўз вақтида бартараф этилмаса, кўчат авжига нуқта қўйиши тайин.

Семинар давомида фермерларга бу борада зарур тушунчалар берилди. Мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш юзасидан тажрибали пахтакорларнинг тавсиялари эшитилди.

Шунингдек, пилла илк ҳосил бўлиши, юртимиз ипак саноати учун бугун ғайрат билан меҳнат қилиш ҳар бир деҳқоннинг бурчи эканлиги айтилди.

Ҳудди шундай тадбир Дўстлик ММТП хўжалик раислари иштирокида ҳам ўтказилди. Вилоят ҳокими маслаҳатчиси А.Нурқулов ҳамда туман ҳокими Қ.Собиров қатнашган тадбирда касбий мажбуриятини бажармаган хўжаликлар қонун талабига кўра тугатилиши, экин майдонлари захирага қайтарилиши белгиланди.

Баҳорий мавсумнинг бошланиши муносабати билан Шайх Худойдод Вали зиёратгоҳида қурбонлик қилиниб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.

Юртимиздан хасталик бартараф бўлиши, жорий йил мавсумнинг баракали келишини сўраб, қуръон тиловат қилинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM