Карантин ортда қолмоқда, аммо вазифалар ҳали кўп

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сингапурлик олимлар қатор давлатларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг келгуси прогноз кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда пандемиянинг бурилиш нуқтаси аллақачон ортда қолган. Агар вирус билан кураш шундай давом этса, мамлакатимизда пандемия 8 майга қадар 98 фоизга чекиниши мумкин.

Аммо олдинда карантин сабаб юзага келган муаммоларни бартараф этиш масаласи турибди. Давлатимиз раҳбари томонидан кўмакка муҳтож аҳоли вакиллари ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммосига қулоқ тутиш ҳар бир мутасаддига биринчи навбатдаги вазифа қилиб белгилангани бежиз эмас.

Бу борада туманимизда ҳам аниқ чора-тадбир белгиланган бўлиб, сектор раҳбарлари жойлардаги вазиятни ўрганмоқда.

Бугун туман ҳокими ҳудудларда бўлиб, аҳоли турмуши, томорқадан фойдаланиш ҳолати, тадбиркорлик лойиҳалари билан яқиндан танишди.

“B-Мах bulding materials” қўшма корхонаси Жойбойда фаолият юритаётган энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Қарийб  гектарни эгаллаган майдонда гранула, қуруқ қурилиш аралашмалари, саноатбоп елим идишлар, сифатли бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 2009 йилда ташкил қилинган корхонада айни вақтда 200 дан ортиқ ходимлар иш билан таъминланган.

Эътиборлиси, корхона таркибида вилоятимизда ягона бўлган саноат маҳсулотлари кўргазма павильони ҳам бунёд этиляпти.

Ўрганиш давомида павильон қурилиши, корхона цехларидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. Тадбиркорни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, Ширинкент маҳалласида жойлашган “Комиссион гўшт xарид савдо” чорвачилик фермер хўжалигига тегишли экин майдони кўздан кечирилди. Ҳудуднинг бир неча йиллардан бери қаровсиз қолдирилгани танқид қилинди. Хўжалик раҳбарига ишни тизимли ташкил қилиш, майдонни ободонлаштириш учун муддат белгиланди. Чорва моллари хариди учун банк кредити олишда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Кун давомида туманимиз ҳокими Тўққизбой маҳалласига ҳам борди. Томрқа ерлари ҳамда фермер хўжаликларида экин экиш ишлари ҳолати билан танишди. Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, савдо дўконларининг қонуний фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM