Марвар Бўриева фаолияти юқори баҳоланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Қ.Собиров Саричашма, Тут, Нўш маҳаллаларида бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларининг қониқарли фаолият юритишида юзага келаётган муаммолар билан яқиндан танишди.

“Мадина” фермер хўжалиги ҳудудида муқобил-машина трактор парки таркибидаги хўжалик раҳбарлари билан мулоқот ўтказди. Мавсум юмушларини ўз вақтида якунлаш, ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш зарурлиги айтилди.

Шунингдек, “Жомбой агро пилла” масъулияти чекланган жамиятининг 1- ва 2-инкубаторияларида бўлиб, ипак қурти парвариши бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Соҳада узоқ йиллик тажрибага эга бўлган пиллакор Марвар Бўриева фаолияти юқори баҳоланди. Унинг маҳаллий пилла навини яратиш бўйича шахсий изланишлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Туманимиз ҳокими ҳудудда истиқомат қилувчи нуронийлар суҳбатида бўлди. Ватанпарварлик, меҳнатсеварлик борасида улар яшаб ўтган умр ёшларга ўрнак экани, жамият кексалар дуоси, панду насиҳатларига ҳамиша эҳтиёж сезишини таъкидлади.

Ҳудудларда ўрганиш давом этяпти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM