“Жомбой агро оил”га тегишли 240 тонна юк Таскала постида қолмоқда...

Озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан мониторинг тадбирлари давом этмоқда. Бугун туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ “Жомбой оил”, “Жомбой агро оил”, “Милквилл” ҳамда “Керамик брикс” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.

“Жомбой оил” ҳамда “Жомбой агро оил” корхоналари ўсимлик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб, умумий ҳисобда йиллик қуввати 26 минг тоннадан ошади. Шундан 80 фоизи “Жомбой оил” МЧЖ ҳиссасига тўғри келади.

Ўрганиш давомида ҳар икки субъект Қозоғистон Республикасида фаолият юритувчи хорижий корхоналар билан ҳамкорлик қилиши, карантин чоралари сабаб давлат чегаралари ёпилгач, Таскала, Павлодар, Уралск, Сарияғоч ўтказиш пунктларида ҳомашё ортилган вагонлар қолиб кетгани айтилди. Биргина “Жомбой агро оил” МЧЖга тегишли 240 тонна юк Таскала чегара пунктида ушлаб турилибди.

Шунингдек, “Жомбой оил” МЧЖга тегишли экстрация, қозонхона ва пресс тайёрлов цехи учун Туркия ва хитойлик мутахассислар таклиф этилган бўлиб, уларни чертер рейс орқали олиб келишда муаммо юзага келмоқда.

Сутни қайта ишловчи “Милквилл” МЧЖда ўтган ўрганиш давомида эса автотранспорт воситаларига карантин даврида ҳаракатланиш учун рухсатнома зарурлиги айтилди. Бу борада тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, корхонага тегишли хизмат автомобиллари учун “Стикер” расмийлаштириб берилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM