Ҳосил хавфда қолмасин

Бутун дунёни таҳлика қамраб олган шу кунларда деҳқонларимиз мавсум юмушлари билан банд. Жомбойлик соҳибкорлар айниқса, ғалла парваришида қизғин меҳнат қилишяпти.

Фермернинг муаммоларига қулоқ тутиш, агротехник тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев "Ўзбекистон", "Низаматов", "Ҳақиқат" муқобил машина-трактор парклари ҳудудидаги фермер хўжалиги майдонларида бўлди.

– Ҳамал мавсумида бегона ўт ва занг касаллигига қарши кураш олиб борилмаса, ғалла хавф остида қолиши тайин, – деди ҳоким ғаллакорлар билан учрашув давомида. – Агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилсагина фойда беради. Ҳадемай, савр. Демоқчиманки, вақтдан унумли фойдаланиб қолишимиз керак.

Ғаллакорлар билан суҳбат давомида бегона ўтларга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қилинди. Тажрибали фермерларнинг фикри эшитилди. Ўсимликнинг касалланиш хавфи юзага келган хўжалик раҳбарларига зарур тавсиялар, кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM