Ҳолвойилик ёшлар ўз ишини давом эттиради

Туманимиз ижтимоий ҳаётида ишлаб чиқариш тармоқларининг улуши катта. Олайлик, аҳолининг салмоқли қисми ушбу соҳаларда меҳнат қиляпти.

Юртимизда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш чора-тадбирлари белгилангач, кўпчиликда бир савол туғилди. Энди саноат корхоналари ҳам ёпиладими? Айниқса, кичик турдаги ишлаб чиқариш субъектларида фаолият юритаётган меҳнаткашлар бундан ташвишга тушгани рост.

Шу ўринда бир нарсани алоҳида қайд этиш ўринли. Гарчи карантин чоралари қатъий белгиланган бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда. Демоқчимизки, хавотирга ўрин йўқ. Саноат корхоналари иш тартибида ўзгариш бўлмайди.

Бу борада туман ҳокими томонидан шахсан ўрганиш ўтказилмоқда. Ҳусусан, бугун Ҳолвойи маҳалласидаги темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан якка тартибда учрашувлар ўтказилди. “Жомбой фаровон замини” масъулияти чекланган жамияти, “Афина-паллада” хусусий корхонаси таъсисчилари ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Шерзод Жалолов билан суҳбат давомида ишчи-ходимларни бўш қолдирмаслик, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан келишиб олинди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғида жомбойлик икки юзга яқин фуқаролар меҳнат қилмоқда. Шундан “Жомбой фаровон замини” масъулияти чекланган жамиятида 9 та, “Афина-паллада” хусусий корхонасида 6 та ишчилар фаолият юритади. Якка тартибдаги тадбиркор Шерзод Жалолов эса 10 нафар ҳолвойилик ёшларни иш билан банд этган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM