Туманда фавқулодда ҳолат юз берса...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Содир бўлиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида фуқаро муҳофазаси ҳудудий тузилмалари ташкил этилди. Ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш тузилмалари, газ, электр, сув таъминоти корхоналари, ободонлаштириш ҳамда коммуникация тармоқлари ходимларидан иборат йиғма жамоанинг биринчи ўқув-амалий йиғини ўтказилди.

Кенгайтирилган таркибда ўтган тадбирда юқумли хасталиклар хавфи, табиий офатлар ёки инсон омили натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳалокатлар вақтида ҳаракатланиш режаси муҳокама қилинди. Зарур қурол ва анжомлар кўрикдан ўтказилди.

– Дунёнинг аксарият давлатларида коронавирус пандемияси вужудга келгани сир эмас, – дейди давлат санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шифокори И.Насриддинова. – Бу каби йирик масшатбли хасталиклар бизга даҳл қилмайди, деб бўлмайди. Айни пайтда туман тиббиёт бирлашмасида 10 та, юқумли хасталиклар бўлимида 4 та махсус ўринлар ҳозирланган. Фуқаро муҳофазаси ҳудудий тузилмаси таркибида 5 нафар ходимимиз иш олиб боряпти. Айни пайтда 300 килограм гипохлорид, 100 килограм хлоромин заҳираси яратилган.

Тадбир давомида сув тошқини, ёнғин, ер кўчиши каби табиат ҳодисалари вақтида амал қилиниши зарур бўлган чоралар белгиланди. Туман йиғма жамоасини шай ҳолга келтириш режаси муҳокама этилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM