Газчилар хайрли иш бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кунлар илиб, баҳор шабадаси ела бошлади. Бундай пайтда ободончилик ишлари бошланиб кетади. Жомбой туман газ филиали ишчи-ходимлари ҳам бугун корхона ҳудудида ҳашар уюштиришди.

– Қирқ кишилик аҳил жамоамиз, – дейди филиал раҳбари Шуҳрат Ахтамов. - Дам олиш куни ишхонамиз майдонини кўркам ҳолга келтиришга келишиб олгандик. Эрта тонгдан иш бошланиб кетди. 1,75 гектар майдон чиқиндилардан тозаланди. Дарахтлар оқланиб, ерни юмшатдик. Энди мевали дарахт кўчатларини ўтқазмоқчимиз.

Дарҳақиқат, кун давомида 50 туп анор, 40 туп ҳурмо, 35 туп олма ниҳоллари экилди. Ташкилот ҳудудида 3 сотихли лимонарий ташкил этилган бўлиб, айни пайтда ҳосил йиғиб олиняпти. Айтишларича, лимон меваси ишчи-ходимларга бепул тарқатилади. Ҳашар якунида ош дамланиб, жамоа бир дастурхон атрофида жам бўлди.

Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ушбу хайрли давом эттирилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM