“Қизлар билан дилдан суҳбат қурдик”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, ИИБ ҳамкорлигида “Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

18-умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари иштирок этган тадбирда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бадиий китобга меҳр қўйиш, ўзбек қизига хос одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиш муҳокама қилинди. Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олишди.

– Ўзбек қизларида ҳаё-нафосат тушунчалари табиий бўлади, – дейди туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Г.Аббосова. – Тадбир давомида қизлар билан ўзаро, дилдан гаплашиб олдик. Ўйлайманки, мақсадимиз уларнинг кўнглига етиб борди.

Шунингдек, кун давомида пробация рўйхатида турувчи жомбойлик аёлларнинг оилавий шароитлари ўрганилди. Уларнинг муаммолари билан қизиқиб, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Тиббий кўрикдан ўтишлари таъминланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM