Фермерлар бир жойга жам бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Прездиентимиз Парламентга мурожаатида аграр тармоқларда амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотларга ҳам алоҳида тўхталди. Ҳусусан, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида ҳарид қилинишига босқичма-босқич ўтилиши шулар жумласидан.

Кутилаётган ушбу ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини аҳоли, айниқса, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларга батафсил тушунтириш мақсадида фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ўқув семинари ўтказилди.

Фермерлик фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мавзуидаги тадбирда туманимизда фаолият юритаётган хўжалик раҳбарлари қатнашди.

Тадбир давомида вилоят юридик бўлими бошлиғи А.Кубаев фермерлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга юридик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш масаласига тўхталди. Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассиси В.Омоновнинг хўжаликларга кредит маблағларини йўналтириш борасидаги фикрлари муҳокама қилинди.

Семинар якунида илғор фермер хўжаликларига меҳнати эътироф этилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM