"Озодлик қўшиғи" 27 ёшда!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Озодлик қўшиғи, Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга чақириқ сифатида ўттиз йилки янграётган давлат мадҳиямиз куни туманимизда кенг нишонланмоқда.

1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилингандиУга кўра, мадҳия Ўзбекистон Республикаси суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.

Мадҳиямиз қабул қилинган кун айниқса, таълим муассасаларида юқори савияда ўтказиляпти. Миллий ғоя туркумига кирувчи фанлар ойлиги доирасида давра суҳбатлари, учрашув ва бадиий кечалар ташкил этилди.

Шундан тадбирлар 1-, 23-, 32- ҳамда 37-умумтаълим мактабларида ўтди.

­– Давлат мадҳиямиз янграганда ҳақиқий Ватан туйғусини туямиз, – дейди 32-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Севара Хидирова. – Жорий йилдан бошлаб ҳар куни биринчи соат дарслари мадҳия ижросида бошланиши белгиланди. Бу ўқувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM