ЎҚУВЧИЛАР ОЧИҚ ДАРСДА БОШ ҚОМУСИМИЗНИ ЎРГАНИШДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  қабул  қилинганлигининг  27 йиллиги  муносабати  билан умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини  оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жомбой туманидаги 56-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулшан Мусаеванинг “Конституция – қомусимиз, фахримиз!” мавзуида ўтказилган очиқ дарсида ҳам айни шундай эзгу мақсад мужассам.
Очиқ дарсда Г.Мусаева Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унга кейинги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ўқувчиларга маълумот берди. Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти, боб ва бўлимлари ноанъанавий тарзда, кўргазмали қуроллар, видео материаллар воситасида тушунтирилди. Шундан сўнг ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда олган билимларини синовдан ўтказишди. Қонунбузарлик, унга тайинланган жазо, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг поймол бўлишига йўл қўймасликка оид саҳна кўринишлари ташкил этилди.
Вилоят халқ таълими бўлими ахборот хизмати.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM