Сайлов жараёнига тайёргарлик қизғин

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда йирик сиёсий жараён – Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлигига сайлов учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Бугун Енгил саноат касб-ҳунар коллежида жойлашган 289-сайлов участкасида намунавий амалий тренинг ўтказилди. Репетицион шаклда ўтказилган тадбирда ҳудуд учун тайинланган тренер А.Тўғизбоев участка комиссияси раиси, ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари, сайловчилар, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар ҳуқуқи, мажбуриятлари ҳақида тушунча берди.
Сайлов жараёнининг намунавий шакли амалий тарзда кўрсатиб берилди. 
Тадбирда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда адлия бўлими бошлиғи П.Аҳмедов қатнашди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM