Сайлов куни тушган мурожаат дарҳол ўрганиб чиқилиши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман маъмурий суди мутасаддилари жойларда сайлов тадбирининг қонуний ташкил этилиши, сайлов кодекси талаблари, нормалар бузилганда юзага келиши мумкин бўлган жавобгарлик масаласида суҳбат ташкил этмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири давлат санитария ва эпидемиология назорат марказида бўлиб ўтди.
Мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига яраша қоидалари бор. Аммо сайлов йирик сиёсий жараён. Бунда мурожаатларни ўрганиб чиқиш ҳам ўзига хос таомил асосида амалга оширилади. Хусусан, Сайлов кодексининг 101 моддасига мувофиқ, комиссиялар ўзига келиб тушган сайлов билан боғлиқ мурожаатларни алоҳида тартибда ўрганиши ва текширувлар ўтказиши лозим. Бунда мурожаатчига уч кунлик муддатда ёзма жавоб берилиши керак. Сайловга камида 6 кун қолганда ёки сайлов куни келиб тушган мурожаатлар эса дарҳол ўрганилади. Бу ҳақда қайд дафтарига тегишли ёзув киритилади. 
Шу каби масалалар юзасидан туман маъмурий суди раиси У.Ваҳобова маъруза қилди. Шунингдек, комиссия қарорлари устидан тушган шикоятлар билан ишлаш ва сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида тушунча берилди.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM