Маҳалла кузатиш ҳуқуқига эга

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар”. 2019 йил 22 декабрда ўтиши кутилаётган сайлов шундай шиор остида ташкил этиляпти. Бинобарин, қонунийлик, ошкоралик принципларига қатъий амал қилган ҳолда халқимизнинг бой тажрибаси, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш талаб этилади.
Хўш, бу йилги сайловлар аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади? Аввало, мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сайлов ўтказиш жараёнига алоҳида кодекс ҳуқуқий асос қилиб олинди. Бу ўз навбатида демократик тамойилларнинг яна бир бор мустаҳкамланганидан далолат беради. Демократик сайловни фуқаролик жамияти институтларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хусусан, жараёнда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Улар шаффофлик ва очиқликни таъминлашда муҳим омил.
Демак, уларнинг тадбирда фаол иштироки ҳамда жамоатчилик назорати ҳуқуқидан самарали фойдаланиши талаб этилади. 
Аслида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сайлов жараёни билан боғлиқ ваколатлари анчагина. 
Биринчидан, халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари номзодлар бўйича тавсия тақдим этади. Иккинчидан, кенгаш мажлисларида муҳокама қилиш учун участка сайлов комиссияси аъзолигига номзод тақдим этади. Учинчидан, депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувини ташкил этишда кўмаклашади. Тўртинчидан, (ва энг муҳими) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳам сиёсий партиялар каби ҳар бир сайлов участкасига ўз кузатувчисини қўйиш ҳуқуқи берилган.
Бугун ҳеч бир масала маҳалла иштирокисиз ҳал этилмайди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантиришда ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг хизмати катта бўлди. Улар Марказий сайлов комиссияси мутахассислари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда уйма¬уй юриб, сайловчиларни рўйхатга олиб, ҳар бир сайловчини турар¬жой кадастр рақамига бириктирди. Бундан мақсад, “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилини тўлиқ ва бехато амалга оширишдан иборат. Дейлик, бирор сайловчининг яшаш жойи ўзгарса, бошқа жойда вақтинчалик рўйхатдан ўтса, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида ўз аксини топади. 
Бу сайловчилар учун қулайлик ҳам яратади. Масалан, Марказий сайлов комиссияси сайтини (elections.uz) очиб, паспорт рақамини киритиш орқали қайси сайлов участкасига мансуб эканини участка манзилини аниқлаши мумкин.
Ягона электрон рўйхат қўллашни тартибга солувчи нормалар Сайлов кодексида ҳам мустаҳкамланган. Шу маънода, сайлов энди нафақат қонунчилик нуқтаи назаридан, балки техник жиҳатдан ҳам мутлақо янгича шаклда, очиқ¬ошкора, умумқабул этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ўтади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгаш депутатлари сайлови мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшишда яна бир муҳим амалий қадам бўлади. Ислоҳотлар эса сайлов жараёнлари устидан фуқаролик жамияти институтларининг кузатув олиб бориши, назорати ва сайловларда фаол иштирокини кўрсатади.
Шавкат ЖАВЛОНОВ,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши бошқаруви раиси.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM