Маҳалла фаоллари мурожаати билан эҳтиёжманд оилага кўмак кўрсатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кўпчиликни ташвишга солиб қўйди. Мавсумга ҳозирлик кўришга улгурмаган оилалар ҳам борлиги ҳақиқат.

Сарча қишлоғида яшовчи У.Бобомуродовани ҳам худди шу муаммо ўйлантираётганди. Бугун туман ҳокимининг ҳудудда ўтказилган сайёр қабули давомида маҳалла фаоллари бу ҳақида маълум қилишди. Эҳтиёжманд оилага ҳомийлик ҳисобидан 500 килограм кўмир ва маиший газ баллони ажратилди.

Саричашма маҳалласи аҳолиси билан ўтган учрашувда қишлоқ қабристонига элтадиган йўлни таъмирлаш, 44-умумтаълим мактаби учун пиёдалар йўлаги қуриш масаласида мурожаатлар бўлди. Масъуллар бириктирилиб, қайд этилган масалалар ўрганиб чиқилиши белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM